Германия урушга тайёрланяптими? Немислар янги бункер тизимини яратишни режалаштирмоқда

13:46 25 Ноябрь 2024 Дунё
261 0

Германия Федерал аҳолининг хавфсизлиги ва фавқулодда ҳолатларда ёрдам агентлиги (БКК) мамлакат ҳудудида янги бункерлар тармоғини яратиш бўйича режа ишлаб чиқмоқда. Ушбу лойиҳа халқаро таҳдидлар ортиб бораётган шароитда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бункерларга ҳукумат бинолари ва метро стансияларининг мослаштирилиши режалаштириляпти. Бу ҳақда DW хабар берди.

Хабар берилишича, бункерларга кириш осон бўлиши учун махсус илова ишлаб чиқилади. Ушбу мобил илова фуқароларга энг яқин бункер масофасини кўрсатиб беради. Шу билан бирга, аҳолига ўз уйларининг гараж ва подвал қисмларида шахсий бошпана қуришни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

Немис шаҳарлари бирлашмаси янги бошпаналар қурилишини талаб қиляпти. 2024 йил март ойида Андре Бергеггер хавфсизликни кучайтириш учун миллиардлаб инвестицияларни йўналтириш кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш энди давлатнинг асосий вазифаларидан бири бўлиши лозим.

Ҳозирги бункер бошпаналар аҳолининг фақат кичик қисмини қамраб олади. Совуқ уруш даврида мавжуд бўлган 2000 та жамоат бункерлардан ҳозирда фақат 600 таси фаолият кўрсатмоқда. Улар жами 500 минг кишини сиғдира олади.

Мутахассислар эски бункерлардан фойдаланишни тиклашни таклиф қилмоқда. Улар янги бункерларга сармоя киритиш ва мавжуд иншоотларни қайта тиклаш муҳимлигини қайд этди. Германия хавфсизликни таъминлаш борасида янги ёндашувларни ишлаб чиқаётгани айрим тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Германиянинг янги бункерлар тармоғини яратиш ташаббуси халқаро таҳдидларнинг ошиши, жумладан Россия билан потенсиал ҳарбий кескинликнинг кучайиши фонида урушга тайёргарлик сифатида кўрилиши мумкин. Россиянинг агрессив сиёсати ва глобал хавфсизлик муҳитининг нотинчлиги Германияда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун жиддий чоралар кўришга ундамоқда. Бу саъй-ҳаракатлар Германиянинг миллий мудофаа тизимини кучайтириш ва аҳолини уруш оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадларини ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?