Германия стандарти асосида касбий таълим
Ғузор тумани ва Шаҳрисабз шаҳридаги иккита политехникумда ўтган йили Германиянинг “Avestos” компанияси ва Лейпциг шаҳар Ҳунармандчилик палатаси билан ҳамкорликда қурилиш ва электр пайвандлаш йўналишлари бўйича тўлиқ немис таълим стандартлари асосида ўқитиш йўлга қўйилган эди.
Янги ўқув йилидан вилоятдаги яна 4 та политехникумда немис таълим стандартлари жорий этилди. Бунинг учун ушбу муассасаларда барча шарт-шароит яратилиб, ўқув-амалиёт хоналари зарур технологиялар, услубий қўлланмалар билан жиҳозланди.

“Avestos” компанияси раҳбари Миксел Клаус бошчилигидаги делегация мазкур таълим муассасаларига ташриф буюриб, немис стандартлари асосида таълим бериш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномаларни тантанали равишда топширди.
— Бугун нафақат Германия, балки юртингизда ҳам қурилиш, металлга ишлов бериш, электр пайвандлаш сингари соҳаларда юқори малакали мутахассисларга бўлган талаб ошиб бормоқда, — дейди Миксел Клаус. — Ҳамкорликдаги ушбу лойиҳанинг мақсади ана шундай мутахассислар тайёрлашга қаратилган.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг