Германия шаҳарларида сув тошқини – фотожамланма

15:47 04 Июнь 2024 Дунё
669 0

Фото: AFP

Германиянинг Бавария ва Баден-Вюртемберг шаҳарларида ҳалокатли сув тошқинлари сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинди. Мамлакат жанубидаги тошқинлардан тўрт киши ҳалок бўлган. Баварияда тўғон ёрилиб кетганидан кейин 800 га яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Фото: AFP

Талафотдан энг кўп зарар кўрган Манчинг-Пичл атрофидаги аҳолига уйларининг юқори қаватларида жон сақлаш маслаҳат берилган.

Фото: AFP

Германия канцлери Мюнхен шимолига ташриф чоғида бундай тошқинлар қайта-қайта содир бўлишини эслатиб, иқлим ўзгаришининг оқибати эканлигини таъкидлаган.

Фото: AFP

Бавария штат бош вазири иқлим ўзгаришидан тўлиқ суғурта йўқлигини қўшимча қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу шаҳардаги тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 20 мингга яқин одам сафарбар этилган. 42 ёшли кўнгилли қутқарувчи кемаси ағдарилиб, вафот этган. Яна бири бедарак йўқолган.

Фото: AFP

Германия об-ҳаво хизмати Германиянинг жанубий ва шарқий қисмларида кучли ёмғир ҳақида янги огоҳлантиришлар эълон қилди.

Фото: AFP

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?