Германия россиялик спортчиларни эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатига киритишдан бош тортди
Фото: Reuters
Германия россиялик спортчиларни байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига киритишдан бош тортди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Александр Костоглод россиялик ва беларуслик спортчилар 2023 йилги жаҳон чемпионатига жалб этилмаганини маълум қилди.
Мусобақа шу йилнинг 23-27 август кунлари Германиянинг Дуйсбург шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур дунё биринчилигига Россия ва Беларусь спортчилари таклиф этилмаган. Турнир 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини ҳам бажаради.
“Германия хавфсизликни таъминлай олмагани учун Россия ва Беларусь спортчилари ушбу турнирда қатнаша олмайди”, — дейди Костоглод.
Шу йилнинг 30 апрель куни Халқаро каноэ федерацияси россияликларга нейтрал мақомда мусобақага иштирок этишига рухсат берганди. Қайд этилишича, Россиядан келган спортчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун мустақил комиссия тузилади.
Халқаро олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг шу йил 28 март куни бўлиб ўтган йиғилишида, агар спортчилар Россиянинг Украина ҳудудидаги “Махсус ҳарбий операцияси”ни фаол қўллаб-қувватламаса, россияликлар ва беларусликларга бетараф мақомдаги мусобақаларда иштирок этишга рухсат бериш тавсия этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг