Германия Хитой сабаб микрочип тақчиллигига дуч келди
Германия ҳукумати Хитойнинг микрочиплар экспортига қўйган тақиқлари сабабли Пекинга расмий норозилик нотасини йўллади. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хитойдан Европага микрочип етказиб беришдаги блокада туфайли Германия саноати, айниқса автомобилсозлик ва электроника тармоқлари жиддий узилишларга учраган.
Инқирознинг асосий сабаби сифатида хитойлик инвесторларга тегишли бўлган Нидерландиянинг Nexperia компаниясининг миллийлаштирилиши кўрсатилмоқда. Мазкур қарордан сўнг Пекин яримўтказгичларни Европа Иттифоқига экспорт қилишни тўхтатган.
Германия иқтисодиёт вазири Катерина Рейх бу ҳолат юзасидан Хитой савдо вазирига расмий нота юборилганини тасдиқлади.
«Биз микрочип тақчиллиги сабаб катта зарар кўрдик. Германия иқтисодиёти бу таъминот занжирига жиддий даражада боғлиқ. Шу боис биз эскалацияни олдини олиш ва экспортни қайта тиклашга интиляпмиз», — деди вазир Рейх BILD нашрига берган интервьюсида.
Мутахассислар фикрича, агар инқироз узоқ давом этса, Германиядаги юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг