Германия канцлери Олаф Шольц судга тортилди

18:05 29 Август 2023 Дунё
1641 0

Фото: AFP

Бундестаг ва Европарламентнинг собиқ депутати Фабио де Маси Германия канцлери Олаф Шольцни ёлғон гувоҳлик берганликда айблаб, прокуратурага шикоят қилди. Бу ҳақда RND портали хабар бермоқда.

Ариза Гамбург прокуратурасига юборилган. Бу ерда солиқ фирибгарлигида айбланаётган "Warburg" банкига қарши "Cum-ex" иши бўйича тергов олиб борилмоқда. Германия канцлери кўрсатувда иштирок этмоқда. Чунки тергов қилинаётган воқеалар вақтида Шольц Гамбург мери бўлган, шунингдек, банк ходимлари билан учрашувлар ўтказган.

Де Маси таъкидлаганидек, Шольцнинг давом этаётган ишга жавоблари мантиқсиз кўринади. Шунингдек, у канцлер тергов қўмитасини алдаган вазиятни номақбул деб атади.

Шу йилнинг 18 август куни Германия канцлери Гамбургда тергов қўмитасида сўзга чиқди ва у ерда 30 та саволга жавоб берди. Шольц  “Warburg“ банки билан алоқаларини рад этди ва унинг банкирлар билан учрашувлари фактлари у илгари берган маълумотларга зид келмоқда.

Аввалроқ, Шольц  "Warburg" Банк Кузатув кенгаши раиси Кристиан Олеариусга эҳтимолий учрашувлар ва ёрдам мавзусида фирибгарликда гумон қилинганди. Сиёсатчи ўз тақвимига ишора қилиб, учрашув фактини тасдиқлаган, бироқ унинг мазмуни эсида йўқлигини айтган.

Бироқ, "Stern" нашри томонидан чоп этилган хатлар бунинг аксини тасдиқлайди. Уларга кўра, учрашув режадан ташқари ўтган, бу эса амалдаги канцлер сўзларининг тўғрилигига шубҳа уйғотади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?