Германия Бундеслигаси ёки Англия Премьер-лигаси
«Реал Мадрид» жамоасининг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо фаолиятини Англия ёки Германияда давом эттириши мумкин. Англиянинг «The Independent» нашри хабарига кўра, «Тоттенҳэм» ўз бош мураббийи Томас Франкка истеъфо бермоқчи. Агар бу иш амалга ошса, «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийлигига Хаби Алонсо таклиф қилиниши мумкин.
Германиянинг «Bild» нашри эса Хаби Алонсо Германияга қайтишга яқин экани ҳақида хабар бермоқда. Манбада ёзилишича, Хаби Алонсо «Айнтрахт» клубида ишини давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, «Айнтрахт»нинг спорт директори Маркус Креше Хаби Алонсо билан учрашиш ва уни бош мураббий этиб тайинлаш масаласини муҳокама қилишни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо жорий йилнинг 12 январь куни ўз аризасига кўра, «Реал Мадрид» жамоаси бош мураббийлигидан кетган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг