Германия аэропортларни айғоқчи дронлардан ҳимоя қилиш учун 100 миллион евро ажратади
Германия парламентининг бюджет қўмитаси аэропортлар ва бошқа инфратузилмаларни разведка ишларини олиб бораётган дронлардан ҳимоя қилиш учун 100 миллион евро ажратади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, аэропортларни дронлардан ҳимоя қилиш учун 130 нафар полициядан иборат махсус бўлинма ҳам ташкил қилинади. Ушбу бўлинманинг асосий вазифаси учувчисиз учиш аппаратларини аниқлаш, тўхтатиш ҳамда зарур ҳолатларда уриб туширишдан иборат бўлади.
Мазкур бўлинманинг қандай қуролланиши ҳақида аниқ тафсилотлар билдирилмаган. Маълумотларга кўра, дронларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш учун радар аниқлаш ва электрон уруш тизимлари керак бўлади.
Мамлакат қуролли кучлари дронларга қарши курашда махсус полиция бўлинмасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, разведка ишларини олиб бораётган дронларнинг зарар етказиш хавфи аниқланган тақдирда бўлинма уларга қарши махсус қурол-аслаҳалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумот учун, Германиядаги федерал жиноят полицияси бошқармаси жорий йилнинг август ойидан буён 536 та шубҳали дронни рўйхатга олган. Аэропортлардаги ҳодисалар парвоз зоналарининг ёпилишига ва рейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг