«Гендер тенглик фаоли» миллий кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

Сенатда «Гендер тенглик фаоли» миллий кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда танловнинг туман (шаҳар), вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) ва Тошкент шаҳар босқичлари натижалари ҳамда республика босқичига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, танлов жараёнларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида ҳудудларда танловнинг дастлабки босқичлари юқори савияда ўтказилди. Туман (шаҳар) босқичларига жами 1 460 та ариза келиб тушди. Улардан 1 118 таси танлов Низоми талабларига мувофиқ ўрганилиб, бир қатор номинациялар бўйича баҳоланди. Натижада 455 та ташкилот танловнинг ҳудудий босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари август-сентябрь ойларида бўлиб ўтди. Бу босқичларда жами 455 та ташкилот фаолияти танлов Низоми асосида баҳоланди. Ишчи гуруҳлар томонидан ташкилотлар фаолияти жойларга чиқиб ўрганилди. Натижада 82 та ташкилот ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.
Йиғилиш якунида комиссия аъзолари томонидан ҳудудларда ўтган танлов босқичи иштирокчилари ҳужжатларини янада атрофлича ўрганиш, Низом талабларига амал қилиниши ҳолатини жойига чиқиб текшириш вазифалари белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг