ГЕМАТОЛОГИЯ, ОНКОГЕМАТОЛОГИЯ, ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ ВА ТРАНСПЛАНТАЦИЯ СОҲАСИДАГИ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР

13:45 22 Сентябр 2022 Жамият
150 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Онкогематологик касалликлар - бу суяк кўмиги ҳужайраларида мутациялар туфайли юзага келадиган ва бутун гематопоэтик тизимнинг ишини бузадиган хавфли ўсмалар гуруҳидир. Гематопоэтик ва лимфоид тўқималарнинг ўсмалари барча хавфли ўсмаларнинг тахминан 8% ни ташкил қилади ва улар биргаликда 6 та энг кенг тарқалган онкологик касалликлар турларини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг статистик маълумотларига кўра, йилига 100.000 аҳолида 8-10 та янги аниқланган қон тизими касалликлари кузатилади, бу 2500 га яқин бирламчи беморлар (катталар ва болалар) ни ташкил этади. Бундан ташқари, қон тизимининг даволаш  қийин бўлган касалликлари гуруҳига апластик анемия, гемолитик анемия, туғма иммунитет танқислиги, гемофилия, талассемия киради. Айни пайтда, бу касалликларни юқори технологияли усуллар ёрдамида даволаш мумкин, жумладан, юқори дозали кимётерапияни, таргет препаратларни қўллаш, гематопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантациясини амалга ошириш.

Юқоридаги ҳолат мазкур хизматда тубдан конструктив ўзгаришларни бажаришни талаб қилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сонли  “Ахолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” ва Вазирлар Махкамасининг  2021 йил 13 октябрдаги ВМ 643-сонли қарорларининг  тасдиқланиб ишга тушиши гематология ва онокгематология сохасини ривожлантиришда яна бир катта ютуқлардан бири бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5130 йил 27 майдаги ПҚ 2021-сонли қарори асосида аҳолига онкогематологик ёрдамни халқаро стандартлар даражасида янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди.

Гематология хизматининг ислоҳ қилиниши муносабати билан Гематология марказининг янги тузилиши ва кадрлар таркиби тўлиқ мослаштирилди.

Президентимизнинг эътибори мазкур хизматда тубдан ва конструктив ўзгаришларни бошлаб юборди.

Онкогематологик касалликлар - бу суяк кўмиги ҳужайраларида мутациялар туфайли юзага келадиган ва бутун гематопоэтик тизимнинг ишини бузадиган хавфли ўсмалар гуруҳидир.

Шу қарор асосида аҳолига ихтисослаштирилган гематологик ва онкогематологик хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасасининг иккита биносига кўчирилди. Гематология хизматининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, кадрлар салоҳиятини оширилмоқда. Самарали равишда касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаш тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, илғор ташҳис усулларини жорий этиш, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган қон тизими касалликларига чалинган беморлар, айниқса болаларни даволашда қулай шарт шароитлар яратилди.

Айни пайтда янги бино корпусларида катталар ва болалар гематология беморлари учун мультидисциплинар хизмат кўрсатиш, мақсадида, таркибида барча тор мутахассисларидан иборат  маслаҳат поликлиникаси фаолият юритмоқда.

Стационар шароитида даволанувчи беморлар учун қабул бўлими, тегишли клиника бўлимлари ташкил этилди. Клиниканинг ўрин жойи 337 тага чиқарилди. Катталар (166 ўрин-жой) ва болалар (171 ўрин-жой) бўлимларда палаталар бир ва икки кишилик, санитария хонаси билан бўлиб, бу беморнинг ҳар хил инфекциялар билан мулоқотда бўлишини олдини олишга имкон яратади. Бўлимларда муолажалар, қон қуйиш, кимёвий дори воситаларини тайёрлаш, стернал ва эндолюмбал пункция амалиёти ва бошқалар учун алоҳида хоналар ажратилди.

Ҳар бир алоҳида қурилган бинолар таркибида жарроҳлик бўлими, бокс хоналардан ташкил топган реанимация бўлими ташкил этилди. Бу бўлимлар палаталарининг ҳавоси махсус мосламалар - конденционер вентиляцияси ёрдамида стерил ҳолатни сақловчи микроклиматни яратади.

Марказлашган юқори технологияли илмий лабораториялар бўлинмалари: «Молекуляр генетика, цитогенетика ва цитофлуометрия лабораторияси», «Морфология, гистология ва иммуногистокимё лабораторияси», «Иммунофенотиплаш ва HLA генотипи лабораторияси», “Гемостаз патологияси”, «Иммуннохимия лабораторияси» ташкил этилди.

«Қон банки» клиникадаги беморларни сифатли ва хавфсиз қон компонентлари билан узлуксиз таъминлаш, тромбоконцентрат тайёрлашни амалга оширади.

 Марказ ходимларини салоҳиятини юқори малакали кадрлар даражасига кўтариш мақсадида улар етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ва клиникаларида, жумладан, давлат маблағи ҳисобидан, жарроҳлик, трансплантология, анестезиология ва реанимация, трансфузиология бўйича қайта тайёрланади ва малакаси оширилади. Вилоятларда болалар ва катталарда гематология филиалларини ташкил этилиши, фаолият стратегиясини белгилаб берилиши, доимий ва узвий такомиллаштирилиши кўзда тутилган ҳолда, вилоят мутахасссисларини малакасини оширишга ҳам эътибор қаратилади.

Ходимлар танқислиги клиниканинг мавжуд салоҳиятини аниқлаш ва танлаб олиш, тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларини клиник ординатура ва докторантурага жалб қилиш (камида 20 нафар шифокор) ва гематология марказининг филиалларидан ординаторларни вилоят ҳокимларининг грантлари ҳисобига ўқитиш орқали амалга оширилади. Марказнинг 3 нафар ходими Анқара шаҳрининг А.Юртаслан онкология илмий  марказида (Туркия) ихтисослиги бўйича малака оширишга жўнатилди ва ҳозирги кунда  ўқиши бошланди. ТашПМИ ва ТТАнинг 2021-2022 йилдаги 16 нафар ОТМни битирувчилари Россия Федерациясида клиник ординатурада ўқишмоқда: Санкт-Петербургнинг гематология ва трансфузиология илмий текшириш институтига (9) ва Н.И.Павлов номидаги миллий текшириш тиббиёт университетига (7) .

2021 йилда республика бюджетидан 91,4 млрд. сўм маблағ ажратилди ва 40 турдаги махсус дори воситалари ва реагентлар  харид қилинди  ва жамғарма  маблағи хисобидан 98 млрд. сўм ажратилиб клиника эҳтиёжини қоплаш йил якунига қадар 100 фоизга етказилади.

Бемор болалар узлуксиз даволаниши ва протокол бўйича тўлиқ даволаниш жараёнини амалга оширишлари ва мактаб дастурларини самарали ўзлаштиришлари  мақсадида мактаб ташкил қилиш  режалаштирилган.

          Янги диагностика бўлимини ташкил этиш режалаштирилган, унда одатдаги тадқиқот усуллари билан бир қаторда янги лаборатория «Янги форматдаги бактериологик ва вирусологик лаборатория» ташкил этилади.

Инструментал ва рентгенорадиологик ускуналар - мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), магнит-резонанс томография (МРТ), замонавий ултратовуш диагностикаси (УЗД), рақамли рентген аппарати, денситометр билан таъминланган функционал диагностика бўлимларини ташкил этиш ва аппаратларни олиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Марказ амалиётига жаҳон стандартларига жавоб берадиган юқоритехнологик диагностика усуллари, юқоридозали ва интенсив полихимиотерапия даво усуллари, трансплантация, жумладан аллоген, амалиётини жорий этилиши ва беморлар учун барча зарур шароитларнинг яратилиши, махсус дори воситалари билан таъминланишнинг яхшиланиши, таргет терапияларининг қўлланилиши онкогематологик беморларнинг 70-85% гача ҳолларда ремиссияга чиқишига ва тўлиқ тузалишига, улар орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатининг камайишига олиб келади, бу ўз навбатида аҳоли саломатлиги ва ҳаёти сифати ва давомийлигига ижобий таъсир кўрсатади.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер