“Газпром” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди
“Санкт-Петербург халқаро газ форуми – 2023» доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Газпром” АЖ Бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Унда томонлар ҳамкорликнинг бориши ҳамда истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида бошланган Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон истеъмолчиларини энергия билан барқарор таъминлашда “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими асосидаги махсус ажратилган йўналиш алоҳида ўрин тутиши, бу, айниқса, куз-қиш мавсумида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Учрашувда Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Алексей Миллер энергетика комплексидаги ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзоладилар. Ҳужжатга кўра, томонлар газ таъминоти ҳамда ташиш соҳасида, шунингдек, углеводородларни геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантирадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг