Ғазода можаро бошланганидан буён 50 минг нафар бола ҳалок бўлган ёки яраланган – ЮНИСEФ вакили
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги жанглар бошланганидан бери Ғазо секторида 50 мингга яқин бола ҳалок бўлган ёки яраланган. Бу ҳақида ЮНИСEФ ижрочи директори ўринбосари Китти ван дер Хейден Япониянинг «NHK» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
ЮНИСEФ вакили Китти ван дер Хейден можаронинг барча томонларини зўравонликни тўхтатишга ва БМТ ходимларига Ғазога ёрдам етказишни давом эттиришга рухсат беришга чақирган. Шунингдек у, ҳозирги глобал вазиятни болалик учун энг ёмон давр деб билишини ҳамда дунё бўйлаб ҳар олти нафар боладан бир нафари можароларда яшаётганини айтиб ўтган.
Китти ван дер Хейденнинг қўшимча қилишича, жорий йилнинг март ойида Исроил ҳукумати Ғазода тўлиқ блокада ўрнатганидан буён БМТ бошчилигидаги ёрдамчи кучлар ҳудуддаги ёрдамга муҳтож маҳаллий аҳоли вакилларига гуманитар ёрдам кўрсатишда турли тўсиқларга учраган.
«Ғазода одамлар, айниқса болаларнинг тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари кучайиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш тизими эса буткул таназзул ёқасида», — дейди у.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида ҳалок бўлганлар сони 55 минг нафардан, жароҳатланганлар сони эса 126 минг нафардан ортган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг