Ғазо шимоли араблардан тозаланяпти – Исроил собиқ мудофаа вазири
Исроил армиясининг собиқ қўмондони ва мудофаа вазири Ғазо шимоли араблардан тозаланаётганини маълум қилди ва бу Халқаро жиноий суд айбловларига мос келади.
Исроилнинг собиқ мудофаа вазири, собиқ армия бош штаб бошлиғи Моше Яалон Исроил матбуотига Нетаньяхунинг ўта ўнг қанот кабинетидаги қаттиққўл тарафдорлар Ғазо шимолидан фаластинликларни қувиб чиқаришга интилаётганини ва у ерда яҳудий аҳоли пунктларини қайта тиклашни хоҳлаётганини айтди.
«Мен у ерда нима содир бўлаётгани ва биздан яширилаётгани ҳақида огоҳлантиришга мажбурман. Нима бўлганда ҳам уруш жиноятлари содир этилмоқда», — деган Яалон.
Яалон хусусий ДемократТВ телеканалига берган интервюсида «Биз олиб бораётган йўл — бу фатҳ, аннекция ва этник тозалаш», — дея қўшимча қилган. Яалон 2013 йилдан 2016 йилгача Нетаньяху даврида мудофаа вазири бўлиб ишлаган ва шундан бери бош вазирни қаттиқ танқид қилиб келган.
Пайшанба куни уй-жой вазири Ғазо чегарасига ташриф буюрди ва анклавда аҳоли пунктларини қайта тиклаш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.
«Бу ерга яҳудийларнинг жойлашиши 2023 йил 7 октябр қирғинига ва Гаагадаги Халқаро жиноий судга жавобдир», — деган вазир.
Аксарият дунё давлатлари Исроил 1967 йилги урушда эгаллаб олган ҳудудларда қурилган турар-жойларни ноқонуний деб билади ва уларнинг кенгайишини тинчликка тўсиқ сифатида кўради. Чунки улар фаластинликлар келажакдаги давлат қуришни режалаштирган ерларни эгаллаб олишмоқда.
Якшанба куни Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши раҳбарлари Қувайтдаги йиғилишида Ғазода зудлик билан ва доимий ўт очишни тўхтатишга чақириқларини такрорладилар.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар давом этар экан, душанба куни Исроил кучлари Байт-Лаҳияга зарба бериб, яна камида 10 нафар фаластинликни ўлдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг