Газ «заправка»ларнинг 24 соатлик иш режимига ўтиши об-ҳавога боғлиқ — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда бугундан бошлаб метан «заправка»лари 24 соатлик иш режимига ўтди деган хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида «Халқ сўзи» мухбири Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова билан боғланди.
«Заправка»лар ишлаши тўлиқ 24 соатлик режимга ўтилди, деб айтолмаймиз. Бу об-ҳаво билан боғлиқ бўлган ҳолат. Ҳаво ҳарорати яхши бўлган ҳудудларда маҳаллий ҳокимият ва газ таъминоти корхоналари келишган ҳолда заправкаларни одатдаги иш тартибига ўтказишлари мумкин. Агар яна ҳаво ҳарорати пасайиб, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида газ етишмовчилик кузатилса, яна чекловлар киритилиши мумкин», деди Элмира Бекмуродова.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги совуқ об-ҳаво сабаб газ «заправка»ларнинг ишлаш вақтига чекловлар киритилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг