Ғарб санкциялари Россиянинг ривожланишига замин яратди — Путин

22:47 25 Май 2024 Дунё
594 0

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шу йилнинг 24 май куни Беларусь етакчиси Александр Лукашенко билан учрашиб, қатор масалаларда суҳбатлашган. ТАСС Минскда бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги айрим баёнотларни келтирди.

— Москва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг легитимлиги тугаганидан хабардор. Агар Киев билан музокаралар қайта тикланса, у қонуний ҳокимият билан иш олиб бораётганига ишонч ҳосил қилиши керак, — деган Россия раҳбари.

Шунингдек, Путин Киев ҳақидаги музокараларга ҳеч қачон рад жавобини бермаганини ҳам қўшимча қилган. Швейцарияда бўлиб ўтадиган тинчлик конференциясининг асосий мақсадларидан бири Зеленскийнинг легитимлигини тасдиқлашдан иборат эканлиги, бундай «ПР» ҳаракатлар қонуний аҳамиятга эга эмаслигини эслатиб ўтган Владимир Путин.

— Россия мунтазам равишда ядровий машғулотлар ўтказади. Энди буни Беларусь билан биргаликда амалга оширяпти. Машғулотлар ҳеч нарсага хавф туғдирмайди. Биз ядро қуроли билан боғлиқ меъёрий мажбуриятларни тўлиқ бажарамиз, — деган президент.

Шунингдек, Ғарб санкциялари Россиянинг ривожланишини рағбатлантиргани ва юқори технологиялар соҳасидаги имкониятларни қайта тиклашга ҳамда янгиларини яратишга туртки бергани ҳақида сўз юритган Россия етакчиси.

— Санкциялар маълум муаммоларни келтириб чиқаради, буни кўриб турибмиз ва биз учун маълум ривожланиш йўлларини очиб беради, — деб қўшимча қилган давлат раҳбари.

Қўшимча қилинишича, Владимир Путин Эрон Ислом Республикасини авиаҳалокатда вафоти ҳақида фикр билдириб, Эроннинг барқарор сиёсатга эга эканлиги ва ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер