Гандболчилар ўртасида кучлилар аниқланди

Айни кунларда маҳаллаларнинг ёш гандболчиларидан иборат жамоалар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси кубоги”нинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи қизғин паллага кирган.
Жумладан, жорий йилнинг 7-8 апрель кунлари Шофиркон тумани босқичи уюштирилди.
Бухоро вилояти гандбол федерациясига кўра, қизлар ўртасида “Қўрғони Вардонзе” маҳалласи, ёшлар орасида “Мирзоқул” маҳалласи жамоаси ғолиб чиқди.
Шунингдек, қизлар биринчилигида “Жўйрабод” МФЙ иккинчи, “Мирзоқул” МФЙ жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ёшлар мусобақасида эса совринли ўринларга мос равишда “Жўйрабод” МФЙ ва “Тинчлик” МФЙ маҳаллалари гандболчилари сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг