Ғайрат Фозилов Руминиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кристиан Чобану билан учрашди

10:01 17 Декабрь 2022 Сиёсат
613 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Руминиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кристиан Чобану билан учрашди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, тадбиркорлар ташрифларини ташкил этиш ва қўшма бизнес-форумлар ўтказишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш давлатлараро ҳамкорликнинг муҳим воситаси экани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасида норма ижодкорлиги, қонунчилик базасини такомиллаштириш ва бошқа соҳаларда мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

2023 йилда турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар жадвали юзасидан таклиф ва фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер