Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс 26 август куни бўлиб ўтади
Футзал бўйича анъанавий Ўзбекистон Суперкубоги учун ташкил этиладиган баҳс 26 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал ассотсиацияси ўз саҳифасида маълумот берди.
«2025/2026 йилги футзал мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви очиб беради. Биринчи марта Суперкубок баҳси мамлакатимизнинг энг муҳташам спорт мажмуаси, футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилган «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Суперкубоги учун Жиззахнинг BMB ҳамда Бухоронинг «Oil Star» жамоалари майдонга чиқишади. Учрашув 26 август куни бўлиб ўтади», — дейилади федерациянинг телеграм каналида.
Айтишларича, ушбу тадбирга ташкилотчилар яхшигина тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур тадбирда Роналдиньо ва бошқа футбол юлдузлари иштирок этиши мумкинлиги ҳақида федерацияда гап-сўзлар юрибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг