Футбол тарихидаги энг катта «ўғирлик» ёхуд Неймар «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилди
Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби бразилиялик футболчи Неймар билан тузилган шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Неймар шартноманинг осон бекор қилиниши учун келаси ёзгача амал қиладиган шартномасидаги 65 миллион долларнинг деярли ярмидан воз кечган.
Футболчининг Саудия Арабистонидаги фаолияти кўнгилдагидек бўлмади. Неймар «Ал Ҳилол»га 2023 йил ёзида «ПСЖ»дан 90 миллион евро эвазига ўтган эди.
Футболчи янги клуб билан шартнома имзолаганидан кўп ўтмай, терма жамоаси сафида майдонга тушган ва чап тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққанди. У Саудиядаги фаолиятининг аксар қисмини жароҳати сабаб майдондан ташқарида ўтказди. Шунга қарамасдан, Неймар Саудияда 400 миллион еврога яқин пул ишлаб олишга эришган. Шубҳасиз, майдонда деярли ўзини кўрсата олмаган футболчи учун тўланган энг катта миқдордаги йўқотишдир.
Неймар «Ал Ҳилол»даги фаолияти давомида атиги 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.
Сўнги маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи 2011-2013 йиллар оралиғида ўзи тўп сурган «Сантос» жамоасига ўтишга яқин турибди. Футболчи клуб билан олти ойлик шартнома имзолашга келишиб олган.
Неймарнинг «Сантос»га трансфери ҳафта якунигача эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Неймар халқаро миқёсда Бразилия терма жамоаси сафида 128 марта майдонга тушиб, 79 та гол урган. У Бразилия мезбонлик қилган 2016 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медалга эга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг