Футбол қироли Пеле ҳаётдан кўз юмди
Архив сурат
Бразилия терма жамоаси таркибида уч карра жаҳон чемпиони бўлган футбол қироли 82 ёшида Эдсон Арантес ду Насименту — Пеле вафот этди.
«Бизда мавжуд нарсаларнинг барчаси сиз туфайли. Биз сизни чексиз севамиз. Охиратингиз обод бўлсин», деб ёзди қизи Келли Кристина Насcименту «Instagram» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Олдинроқ, Британиялик тадбиркор, спорт менежери Френк Холид ижтимоий тармоқларда «Пеле оиласи ва дўстлари билан хайрлашмоқда. Футбол афсонаси аста-секин саратон касаллигига қарши курашда ютқазмоқда. Оиласи унинг аҳволи тобора ёмонлашаётганини айтмоқда», дея ёзган эди.
Аввалроқ, Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеленинг қизи Кели Насименто ижтимоий тармоқда отаси билан касалхонада тушган суратини жойлаштирганди.
Пеле соғлиғи ёмонлашгани сабабли 29 ноябрь куни касалхонага ётқизилган эди. Кейинчалик унинг йўғон ичак саратонини даволаш доирасида ўтказилган кимёвий терапия самара бермай қолгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо 12 декабрь куни афсонавий футболчининг аҳволи яхшилангани маълум қилинди. 22 декабрь куни Пеленинг соғлиғи буйрак ва юрак фаолиятининг бузилиши туфайли ёмонлашгани хабар қилинди.
Эдсон Арантес ду Насименту уч марта жаҳон чемпиони бўлган (1958, 1962, 1970) тарихдаги ягона футболчи ҳисобланади. У Бразилия терма жамоаси таркибида 92 та ўйинда 77 та гол киритган.
18 йил давомида Пеле Бразилиянинг «Сантос» клуби шарафини ҳимоя қилди. Шундан сўнг у яна уч йил Американинг «Нью-Йорк Космос» жамоасида ўйнаган ва 1977 йилда фаолиятини якунлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг