Футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатининг саралаш босқичи бошланди

18:35 03 Сентябр 2025 Спорт
1214 0

Фото: ЎФА

2026 йилда Саудия Арабистони 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Жорий йилнинг 3-9 сентябрь кунлари ушбу мусобақанинг саралаш босқичи ўйинлари ташкил этилиши режалаштирилган эди.

Бугун, 3 сентябрь Осиё майдонларида мазкур саралашнинг 1-тур учрашувлари старт олди. Хусусан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси дастлабки тур доирасида шри-ланкалик тенгдошлари билан куч синашди. Учрашув 4:0 ҳисобига Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

Голларга Рустам Турдимуродов (2 та), Умарали Раҳмоналиев ва Сардор Баҳромовлар муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳдаги навбатдаги ўйинини 6 сентябр куни «E» гуруҳи мезбони Қирғиз Республикаси термасига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?