Футбол: Африка чемпиони Ўзбекистонни баҳсга чорлади

10:52 11 Сентябр 2025 Спорт
153 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Африка қитъасидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатига биринчилардан бўлиб йўл олган Марокаш терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи. Бу ҳақда «Morocco World News» нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни вақтда музокаралар якуний босқичда. Ўйин октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур беллашув орқали Танжер шаҳрида жойлашган «Grand Stade de Tanger» стадионининг очилиш маросими ҳам ўтказилиши айтилмоқда.

Аввалроқ, Марокаш терма жамоаси ушбу очилиш ўйини бўйича Эритрея терма жамоаси билан келишувга эришган эди. Аммо маълум сабабларга кўра ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон ва сўнгги Жаҳон чемпионатида 4-ўринни қўлга киритган Марокаш терма жамоалари бир марта ўзаро тўқнаш келган ва ўша баҳсда Африка вакили ғалаба қозонган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?