Фурқат туманга янги ҳоким тайинланди. Собиқ ҳоким Президент томонидан танқид қилинган эди
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессиясида Жуманов Жахонгир Сабиталиевич Фарғона вилоятининг Фурқат туманига ҳоким этиб тайинланди. Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, тегишли бўлим ва бошқармалар бошлиқлари, халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутатлари, туман фаоллари қатнашди.
Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маъруза қилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Депутатлар томонидан Фурқат тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган Жаҳонгир Сабиталиевич Жуманов номзоди бир овоздан маъқулланди.
Жуманов Жахонгир Сабиталиевич 1982 йил 30 июлда Фарғона вилояти, Фарғона туманида туғилган. У ҳозирги кунга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
Маълумки, яқинда Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда ёшлар масаласи билан боғлиқ йўналишдаги фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун Фурқат тумани ҳокими Дилмурод Солиев вазифасидан озод этилган эди.
Ботир ОМОН,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг