Фуқароларнинг мурожаатлари сенаторларнинг доимий диққат марказида
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Кадирханова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Хусусан, мурожаатларнинг асосий қисми ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси, шунингдек, моддий ёрдам, уй-жой, коммунал хизматлар, тадбиркорлик, кадастр ҳамда прокуратура ва суд ишларига оид масалаларни қамраб олди.
Таъкидлаш жоизки, сенатор томонидан тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакилларига фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди ва масалалар юзасидан фуқароларга мутасаддилар билан биргаликда атрофлича тушунтириш берилиб, аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар сенатор томонидан ўрганиб чиқиш ва тегишли тартибда ҳал этиш учун назоратга олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг