Фуқароларни АҚШ ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «А.Д.» хусусий корхонаси менежери фуқаро Б.Ш. фуқаролар Ш.А. ва Л.И.ни Словакия давлатига ишга юбориши учун ишчи визасини олиб беришини айтиб, улардан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Б.Б. икки нафар фуқарони Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш учун виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг