Фуқароларни Англия ва Германияга ишга юборишни ваъда қилган «уддабуронлар» қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «А.» МЧЖ раҳбари фуқаро М.Ж. 8 нафар фуқарони алдаб, уларни Англия давлатига ишга юборишини айтиб, жами 12 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Ж.А. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Германия давлатига ишга юбориши эвазига 1 минг 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг