Францияда Макронга суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди
Фото: AP
Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари Франция президенти Эммануэль Макронга суиқасд уюштиришда гумонланувчи шахсни қўлга олди. Бу ҳақда “Le Parisien“ газетаси хабар бермоқда.
Маълумки, шу йилнинг 27 апрель куни мазкур давлат раҳбари “Château de Joux“ қалъасида бўлиб, у ерда пенсия ислоҳотига қарши намойишчилар тинчитишга уринган эди. Президент кўрсатилган жойдан вертолётда жўнаб кетмоқчи бўлганида, исёнчилардан бири унга қарши газ бомбасини улоқтирган эди.
Текширув давомида пиротехника воситаларини 20 ёшли дурадгор улоқтиргани маълум бўлди. Эркак ўз уйида ҳибсга олинган.
Шу билан бирга, қўлга олинган шахс ўз қилмишини инкор этмади ва шу йўл билан республика аҳолиси Макрон сиёсатига қўшилмаслигини очиқ кўрсатмоқчи эканини айтди. Ўз навбатида, ҳуқуқбузарнинг адвокати ўз васийлигидаги шахсни камида бир йилга озодликдан маҳрум қилиш талаби юзасидан апелляция берганини қўшимча қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг