"Франция киноси кунлари" доирасида учта долзарб фильм намойиш этилади

16:18 13 Сентябр 2022 Маданият
1130 0

Иллюстратив фото

Тошкент халқаро кинофестивалига Весул халқаро Осиё кинофестивали делегацияси асосчилари Мартин Теруан ва Жан Марк Теруан, шунингдек, актёр, сценарийнавис ва режиссёр Фарид Бентуми “Қизил ер” фильми билан, таниқли кинорежиссёр ва француз актёри Луи Гаррел – “Бу янги дунё” комедияси билан ташриф буюришади.

Фильмлар намойиши дастури ўзига хос ёрқин бўлиши кутилмоқда.

Масалан, Фарид Бетумий томонидан суратга олинган “Қизил ер” драмаси “Қизил лой” даврида содир бўлган реал воқеалардан илҳомланган ҳолда суратга олинган. Ҳикоя отасининг кимё заводида ишлайдиган Нур исмли ёш ҳамшира ва завод чиқиндиларидан хавотирда бўлган эколог-журналист ҳақида. Ҳикоянинг иккала қаҳрамони ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тарафдори бўлиб, яқинлари ва фабрика ишчиларининг салбий танқидлари қурбонига айланишади. Бу таъсирчан ҳикоя бизни она табиатимизга зарар етказувчи ҳаракатлар ҳақида ўйлашга ундайди.

“Бу янги дунё” инсониятни қутқариш ҳақидаги яна бир фильм бу гал фильм қаҳрамонлари ёш актёрлар жамоасидан ташкил топган. Ушбу оилавий комедия француз кинорежиссёри Луи Гаррел томонидан 2021 йилда суратга олинган. 13 ёшли Аббейнинг оиласи оддий ва сокин ҳаёт кечиради. Токи уйда қимматбаҳо буюмлар йўқолиши бошланмагунича. Аммо ўғри дунёни глобал исишдан қутқариш учун жамоага қўшилган ўғли бўлиб чиқади. Фестиваль меҳмонлари унутилмас туйғуларга шўнғишади.

Француз кинорежиссёрлари Кристоф Рейлат, Седрик Грас ва Матё Тордер томошабинларни Федченко музликларига совуқ саргузаштга чорлайди. Ҳужжатли фильм Ўрта Осиёнинг чучук сув билан таъминлайдиган буюк Федченко музликларига, юзаси ҳар йили қисқариб бораётган шўр кўл бўлмиш Орол денгизига етиб бориш учун йўл олган икки француз саёҳатчиси ҳақида ҳикоя қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?