«Франс Футбол» йилнинг энг яхши ёш футболчиси мукофоти учун даъвогарларни эълон қилди
Иллюстратив фото
Франциянинг дунёга машҳур «France Football» (Франс Футбол) журнали Копа-2025 индивидуал соврини учун даъвогарлик қилаётган 10 нафар ёш иқтидор рўйхатини тақдим этди.
Мазкур соврин мавсум давомида клуб ва термалар миқёсида яхши ўйин кўрсатган 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига берилади.
Ушбу рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

• Эстевао Виллиан («Челси»);
• Айюб Буадди («Лилль»);
• Дезире Дуэ («Пари Сен-Жермен»);
• Дин Ҳёйсен («Реал»);
• Майлз Льюис-Скелли («Арсенал»);
• Родриго Мора («Порту»);
• Жоау Невеш («Пари Сен-Жермен»);
• Ламин Ямаль («Барселона»);
• Пау Кубарси («Барселона»);
• Кенан Йилдиз («Ювентус»).
Маълумот учун, мазкур совриннинг ўтган йилги соҳиби «Барселона»нинг 18 ёш футболчиси Ламин Ямаль бўлган. Бу йилги тақдирлаш маросими 22 сентябрь куни Париждаги «Шатле» театрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг