“Flynas” авиакомпанияси Тошкентга илк парвозини амалга оширди

15:16 05 Август 2021 Жамият
1551 0

Бугун, 5 август куни (Тошкент вақти билан соат 12.30да, ХЙ-359 рейси орқали) Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридан “Flynas” авиакомпанияси томонидан Тошкент шаҳрига биринчи авиапарвоз амалга оширилди.

А320НEО самолёти Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди. Ҳаммаси бўлиб, бортда 18 йўловчи бўлган, улар орасида РУҲ ва Flynas Management вакиллари бор. Flynas компаниясининг биринчи рейсини Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ходимлари ва ОАВ вакиллари кутиб олишди.

Маълумот учун: “Flynas” (илгари Nas Air) 2007 йилда ташкил топган. Flynas World Travel Awards томонидан кетма-кет беш йил ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг арзон нархлардаги етакчи авиакомпанияси деб топилган. Ушбу компания энг йирик бюджет авиакомпаниялардан бири ҳисобланади. 17та маҳаллий ва 53та халқаро йўналишлар бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда 27 та самолётлар паркига эга.

“Flynas” парвозлари мунтазамлигини ҳисобга олиб, сайёҳлар оқимини кўпайтирилади, Ўзбекистоннинг йирик туристик компания ва агентликлари вакилларини Саудия Арабистонига юборилади.

Бундан ташқари, у ерда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер