Финляндияда Украина Ғарбга абадий қарздорга айланиши айтилди
Архив фото
Украина, албатта, муваффақиятсиз давлатга ва Ғарб учун абадий қарздорга айланади. Бироқ, ҳамма нарса бошқача бўлиши мумкин эди. Ушбу фикрларни Финляндиянинг Хелсинки университети профессори Туомас Малинен айтиб ўтди.
“Умид қиламанки, барча русофоб урушни қўзғатувчилар ҳозир бахтлидир. Украина ўз ҳудудининг 20 ёки ундан кўпроғини йўқотади ва амалда муваффақиятсиз давлатга айланади”, дейди эксперт.
Малиненнинг сўзларига кўра, агар можаро 2022 йилнинг баҳорида якунланганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Профессорнинг таъкидлашича, можаролар давомида Украина катта йўқотишларга учраган ва Ғарбнинг абадий қарздорига айланган.
Аввалроқ, британиялик дипломат Ян Проуд Ғарб Россия Қуролли кучлари тараққиётини инобатга олган ҳолда Украина ўз қарзларини табиий ресурслар билан қоплайди, деган умидлар беҳуда эканини айтган эди.
“Сўнгги беш ой ичида Россия Донбассда литий, кўмир ва уран қазиб олиш мумкин бўлган янада кенгроқ ҳудудларга ўтди. Аммо Ғарб сиёсатчилари бу ресурслардан Киевнинг тобора ўсиб бораётган қарзларини тўлаш учун фойдаланишлари мумкинлигига ҳали ҳам хом хаёл бўлишмоқда”, — дейди дипломат.
Проуднинг нуқтаи назарича, бу вазиятни “иқтисодий ақлдан озиш” дейиш мумкин.
Шу йилнинг февраль ойида Украина президенти Владимир Зеленский Киев АҚШ билан тузилган шартномадаги қарзнинг 10 центини ҳам қайтаришга рози бўлмаслигини айтганди. Аммо, агар келажакда Вашингтон Украинага кредит эвазига ёрдам беришга қарор қилса, у ҳолда Киев қарзларни тўлайди, дея аниқлик киритди сиёсатчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг