Финляндия ва АҚШ мудофаа соҳасида фаол ҳамкорликни назарда тутувчи шартнома имзолади
Иллюстратив фото
Финляндия Мудофаа вазирлиги америкалик ҳарбийларга ҳудуд бериш бўйича АҚШ билан икки томонлама мудофаа шартномасини имзолади. Бу ҳақда “Helsingin Sanomat” нашри хабар тарқатди.
Шартнома имзоланиш ҳақида Финляндия Мудофаа вазири Антти Хакканен маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, келишувда Америка қўшинлари фойдаланиши мумкин бўлган 15 та ҳудуд кўрсатилган. Шу билан бирга, АҚШнинг доимий ҳарбий базаларини яратиш ҳақида гап йўқ.
Вазирнинг таъкидлашича, объектлар ва ҳудудлар бутун Финляндия ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида мудофаанинг барча соҳаларида фаол ҳамкорликни таъминлайдиган тарзда белгиланган. Бироқ, унга кўра, Америка қўшинлари Россия билан чегарага яқин жойлашган ҳарбий объектлардан фойдалана олмайди.
Шу йилнинг октябрь ойи охирида томонлар мудофаа соҳасида ҳамкорлик битимларини имзолашга келишиб олгани маълум бўлганди. Қайд этилишича, келишув АҚШ Конгрессига Финляндия ҳарбий инфратузилмасига сармоя киритиш ҳуқуқини беради.
Финляндия Россия билан чегарада қўшинлар гуруҳини кучайтираётгани ҳақида хабар тарқатилганди. Бунинг учун Европа Иттифоқининг (ЕИ) ташқи чегара хавфсизлиги агентлиги “Frontex” Россия билан чегара назоратини кучайтириш учун Финляндияга ходимларини юборгани, улар мамлакатнинг шарқий чегараларида икки ойдан кўпроқ вақт давомида қолиши маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг