Financial Times: Ер юзидаги пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида
Фото: Getty Images
Financial Times нашри дунё бўйлаб жойлашган пляжлар эрозия (тупроқнинг ер усти сувлари оқими таъсирида емирилиши) туфайли йўқолиб кетиши мумкинлигини маълум қилди. Бунда асосий муаммо — соҳиллардан қумнинг ювилиб кетиши ва бу жараённи тўхтатишнинг қийинлиги саналади.
«Майами, Барселона ва Австралиянинг Олтин соҳилидан тортиб, бутун дунё бўйлаб маҳаллий ҳукуматлар келгуси йилларда соҳилларни ер емирилишидан қандай ҳимоя қилиш мумкинлигини ўрганмоқда», — деб ёзади Financial Times.
Нашр таъкидлашича, соҳил эрозиясининг маълум қисми табиий жараён ҳисобланади. Аммо глобал исиш туфайли юзага келган музликларнинг эриши, кучли бўронлар ва баланд тўлқинлар бу ҳолатни янада оғирлаштирмоқда.
Пляжларни сақлаб қолиш учун сунъий равишда қум олиб келиш амалиёти кенг тарқалган. Қум табиий тўсиқ вазифасини бажариб, сув тошқинларидан ҳимоя қилиб туради. Аммо сўнгги йилларда қурилиш ва бошқа соҳаларда талаб юқори бўлгани боис қум нархи ошиб бормоқда, унинг таклиф ҳажми эса камайган.
Маълумотларга кўра, 2020 йилдан бери АҚШнинг Родант шаҳрида соҳил эрозияси туфайли 11 та уй океанга ағдарилган. Пляжларни тиклаш учун 40 миллион доллардан зиёд маблағ керак бўлиши айтилмоқда.
Барселона соҳили эса ҳар йили тахминан 30 минг кубометр қумни йўқотмоқда. Бу миқдор 12 та олимпия бассейни ҳажмига тенг.
Financial Times таҳлилчиларига кўра, кўрилаётган чораларга қарамасдан, айрим пляжлар келажакда мутлақо йўқолиб кетиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг