Филиппиннинг собиқ президенти Халқаро жиноят суди ордери билан ҳибсга олинди

10:53 11 Март 2025 Дунё
187 0

Фото: Reuters

Филиппиннинг собиқ президенти Родриго Дутерте Халқаро жиноят суди ордери билан Манила халқаро аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда «South China Morning Post» газетаси хабар берди.

«Дутерте Гонконгдан келганидан сўнг, полиция уни инсониятга қарши жиноятлар иши бўйича чиқарилган Халқаро жиноят суди ордери асосида ҳибсга олган. Суд Дутертенинг гиёҳвандликка қарши кураш кампанияси вақтида содир бўлган қотилликлар бўйича тергов қилади», — дейилади манбада.

Газета, шунингдек, Филиппиннинг собиқ раҳбарининг ҳибсга олиниши аэропортда тартибсизликларга сабаб бўлганини ёзган. Хусусан, Дутертенинг адвокатлари ва ёрдамчилари сиёсатчи ҳибсга олинганидан кейин унга яқинлашишга ҳам рухсат берилмаганига баланд овозда норозилик билдиришди.

2018 йилнинг 28 сентябр куни Дутерте наркотиклар уруши пайтида судсиз қотилликларни «ўзининг ягона гуноҳи» деб атаганди. Хабар қилинишича, ҳуқуқ ҳимоячилари собиқ давлат раҳбарининг сўзларини ўз айбига иқрор бўлиш сифатида талқин қилган.

Ҳозирда 79 ёшда бўлган Дутерте 2016 йилнинг 30 июнидан 2022 йилнинг 30 июнига қадар Филиппинни бошқарган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?