ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон миллий жамоаси нечанчи ўринда?

Халқаро футбол ассоциацияси сентябр ойи учун миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида хабар берилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдаги ўрнидан 1 поғона юқорилаб, 60-ўриндан жой олди.
Терма жамоамиз ҳисобида 1413,06 очко бор ва Осиёнинг умумий рейтингдаги 8-жамоаси бўлиб турибди. Осиё давлатлари орасида Япония 16-ўрин, Эрон 19-ўрин ва Жанубий Корея 23-ўринни қайд этиб кучли учликни ташкил қилган.
Рейтингнинг энг юқори ўрнида амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина жамоаси ўрин олган. Кейинги ўринларда Франция ҳамда Испания термалари жойлашган.
Бу ой учун рейтингда энг катта тушиш Қатар жамоасига тушиш бўлди. Қатар жамоаси 10 поғона пастлаб, 44-ўринда қайд этилган. Энг яхши ўсиш эса Бруней давлатига тегишли бўлиб, 7 ўринга кўтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг