ФИФА Ўзбекистон U-17 футболчиси Азизбек Абдумўминовни эътироф этди
Фото: ЎФА
ФИФА расмий сайтида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳамда ярим ҳимоячи Азизбек Абдумўминов ҳақида мақола эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистон U-17 термасининг 5 ноябрь куни Қатарда ўтаётган Жаҳон чемпионати доирасида Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлагани ҳамда мураббийнинг тўғри тактик қарорларига алоҳида эътибор қаратилган.
«Бу ўйинда бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг кутилмаган қарори — одатда ярим ҳимояда тўп сурадиган Азизбек Абдумўминовни ҳужумчи сифатида майдонга тушириш қарори ўзини оқлади.
Осиё чемпионатида бирорта ҳам гол урмаган Абдумўминов Парагвайга қарши баҳсда икки гол муаллифи бўлиб, «учрашувнинг энг яхши ўйинчиси» деб топилди», дейилади ФИФА сайтида.
Қўшимча қилинишича, Исмоиловнинг ўша чемпионатда 4 та гол урган асосий ҳужумчи Асилбек Алиевни захирада қолдириши ҳам катта таваккал бўлган. Бироқ Абдумўминовнинг натижаси мураббий қарорининг тўғри бўлганини исботлади.
Исмоилов ўз интервьюсида шогирдини «биз учун махфий қурол бўлган футболчи» деб таърифлаган. Унга кўра, Абдумўминов бу учрашувга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тўлиқ тайёр бўлган. Мураббий, шунингдек, унинг меҳнатсеварлиги ва машғулотлардаги интизомини алоҳида таъкидлаган.
Азизбекнинг ўзи эса: «Бу жамоавий ғалаба. Мураббийлар ишонч билдиришди ва мен имкониятдан фойдаландим», дея фикр билдирган.
Унинг сўзларига кўра, терма жамоа асосий мақсад — Жаҳон кубогини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг