Фидойи сантехник ва муҳандисга автомобиль туҳфа қилинди

17:09 18 Сентябр 2025 Жамият
67 0

Қарши шаҳридаги Пахтазор маҳалласи ҳудудида қуриб битказилган 2 та етти қаватли, жами 84 хонадонга мўлжалланган замонавий уйлар фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят, шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ушбу лойиҳани амалга оширган “Миржамол Шоҳрух қурилиш савдо” масъулияти чекланган жамиятида узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган икки нафар ходимга “Kobalt” автомобили туҳфа қилинди.

Яна бир эътиборли жиҳати, 6 та хонадон ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларга тадбиркор томонидан совға сифатида берилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

«Халқ сўзи».                                                                                                            

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?