Фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналарга доир Президент фармони қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 185-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб, бир қатор ишлар йўлга қўйилади. Биринчидан, меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади.
Иккинчидан, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Учинчидан, тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади.
Тўртинчидан, босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади.
Бешинчидан, «Меҳр дафтари» жамғармалари тугатилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.
«Оналар маскани»да оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади. Шунингдек, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади.
Бундан ташқари, оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг