Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан USP ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШ Фармакопея Конвенцияси Бош ижрочи директори Рональд Пьервинченци томонидан шу йил 12 май куни “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги келишув имзоланган эди.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бошчилигидаги бир гуруҳ марказ масъул ходимларидан иборат делегация мазкур келишув ижроси доирасида АҚШда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Дастлаб вакилларимиз АҚШ Фармакопея Конвенцияси бош вице-президенти Emily M. Kaine ва халқаро ҳамкорлик менежери Richard Lew билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг аҳамияти ва уни USP билан уйғунлаштириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Шунингдек, делегациямиз USPнинг Дори воситаларини физик-кимёвий ва фармацевтик-технологик тадқиқотлар усуллари лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг