Фарғоналик тадбиркорлар “Uzbekistan Airways” вакилларига ўз таклифларини билдирди
Фото: Халқ сўзи
Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси раҳбарияти томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Худойқулов ҳамда соҳа масъуллари иштирок этди.

Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотда авиакомпанияда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва режалар, хусусан, тадбиркорлик субъектлари, йўловчиларга яратилган қулайликлар ва бу борада янги ташкил этилган онлайн хизматлар бўйича тўлиқ маълумот берилди.
Самимий руҳда ўтган тадбирда сайёҳлик фирмалари фаолиятини янада ривожлантириш учун Фарғона халқаро аэропортида янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини авиарейслар орқали жаҳон бозорларига олиб чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш каби муҳим вазифалар сарҳисоб этилди.
— Айни пайтда вилоятнинг сўлим табиат масканлари бўйлаб ички туризм маршрутлари тобора кенгайиб бормоқда, — дейди фарғоналик тадбиркор Мирзажон Юсупов. — “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси кўмагида қўшни республикалар, узоқ-яқин хориж давлатларига янги йўналишлар очиш жуда ҳам истиқболлидир. Фарғоналик тадбиркорларда туризм соҳасида катта тажриба ва салоҳият бор. Бундан унумли фойдаланишимиз зарур.
Мулоқот давомида тадбиркорларнинг мана шундай асосли таклифлари тингланиб, улар юзасидан амалий ишлар, албатта, олиб борилиши таъкидланди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг