Фарғонадан Урумчига авиақатнов йўлга қўйилди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни кунларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб, тадбиркорлик, инвестиция, туризм, рақамли технологияларни жорий этиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик келишувларига эришилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Маъсуджон Сулаймоновнинг хабар беришича, юзма-юз мулоқотларда Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳудудлараро ҳамкорлик йўлга қўйилишига келишиб олинди. Урумчи шаҳрида ўндан ортиқ тадбиркорлар ва компаниялар вакиллари билан ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятига инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирилди. Урумчи шаҳрида Шинжон-Уйғур автоном районининг 200 дан зиёд ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтди.
Хитойнинг Гуанчжоу, Циан, Фошан, Ченду, Ланчжоу каби шаҳарларида ташкил этилган мулоқотларда ҳам ишлаб чиқариш, инвестиция, савдо, энергетика, керамика, чарм-пойабзал ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Хитой шаҳарларига авиақатновларни кенгайтириш мақсадида яна бир янги — «Фарғона-Урумчи-Фарғона» йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилди. Фарғона вилояти делегацияси Урумчи шаҳрида янги авиақатновга тантанали старт бериш маросимида иштирок этди.
Парвозлар шу йилнинг 18 апрель кунидан бошлаб амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг