Фарғонадаги Президент мактабида кимларнинг фарзандлари ўқияпти?

15:57 17 Январь 2022 Жамият
1145 0

Фото: Халқ сўзи

Сўлим Фарғонанинг бағрида жойлашган замонавий таълим даргоҳимизга ўтган йили илк қабул учун Президент таълим муассасалари агентлиги, Cambridge Assessment ташкилоти ҳамда Давлат тест маркази ҳамкорлигида ўтказилган тест синовларида 12 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар иштирок этди.

2021 йилнинг 18 сентябрь куни Cambridge Assessment ташкилоти сайти орқали иштирокчи-ўқувчиларнинг якуний натижалари эълон қилинди. Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан иштирокчиларнинг ижтимоий паспорти шакиллантирилди. Бу жараёнда бевосита иштирок этган холис кузатувчи сифатида тест синовлари адолатли ўтганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Шу тариқа Фарғона шаҳрида қад ростлаган Президент мактабига 144 нафар ўқувчи қабул қилинди. Ўқувчиларнинг 8 нафари ёлғиз оналари тарбиясида, 3 нафарининг отаси хорижий давлатларда, 7 нафар ўқувчининг оталари нафақада, 31 нафар ўқувчи якка тадбиркор ва новвойларнинг, 25 нафари ҳунарманд усталар – косиблар, бешиксоз, мебель усталари, калитсозлар, 13 нафари ҳайдовчилар фарзандлари, 13 нафар ўқувчи оталари эса завод ва фабрикалар ишчилари эканлиги аниқланди.

Айтиш керакки, юртимизда бундай жаҳон стандартлари даражасидаги мактабларнинг ташкил этилиши ота-оналарни фарзандлари таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратишга ундади. Юксак салоҳиятли, изланувчан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш имкониятини яратди. Ўз навбатида ўзбек тилида ўқитиладиган синфларнинг обрўсини сезиларли тарзда кўтарди. Ота-оналар эндиликда фарзандларини русча эмас, балки ўзбек синфларида ўқишларини қувватлай бошладилар.

Президент мактаблари ташкил этилиши нафақат яқин беш-ўн йиллар, балки узоқ келажакни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар сирасига киради. Демак, бу мактабда таҳсил олаётган келажагимиз ворисларидан улкан натижа ва ютуқлар кутишга ҳақлимиз.

Мафтуна ОДИЛХЎЖАЕВА,

Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг маънавий-

маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер