Миллий малака тизимини ривожлантиришда Албания тажрибаси ўрганилди

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
18 февраль куни ЮНEСКО, «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ва Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ҳамкорлигида «Миллий малака тизимини ривожлантиришда Албания тажрибаси» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти доирасида ўтказилди. Институт республикада касбий малакаларни ривожлантириш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш, тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар ва баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини жорий этиш вазифаларини бажаради.
Семинар-тренингда Миллий малака тизимини ривожлантириш институти директори Анвар Аллабергенов Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар, жаҳон тажрибаси ва келгусидаги устувор йўналишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тадбирда Албания Касб-ҳунар таълими ва малакалар миллий агентлиги бош директори Эйвис Гишти хоним «Албания Республикасида касбий таълим ва миллий малака тизими: жорий ҳолати ва ривожлантириш стратегияси» мавзусида тақдимот қилди. У ўз нутқида меҳнат бозори ва таълим интеграциясини таъминлашда самарали методологиялар ҳақида фикр алмашди.
Семинарда Албания малака тизими модели, унинг ҳуқуқий асослари ва бошқаруви, иштирокчиларнинг вазифалари, малака тизимининг бошқа тизимлар билан интеграцияси, малака сертификатларининг халқаро даражада тан олиниши, меҳнат бозорида прогнозлаш методологиялари ва ходимларнинг малакасини ошириш тажрибаси ҳақида муҳокамалар ўтказилди.
Тадбирда таъкидланганидек, семинар касбий таълим соҳасида инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва профессионал даражасини юксалтиришга хизмат қилади. Унинг асосий мақсади – Миллий малака тизимини ривожлантиришдаги замонавий талаблар, стандартлар ва меъёрлар билан иштирокчиларни таништириш, амалий кўникмаларни ошириш ҳамда меҳнат қонунчилиги бўйича билим беришдан иборат.
Семинар якунларига кўра, Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ва Албания Касб-ҳунар таълими ва малакалар миллий агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг