Фарғонада замонавий пахта териш машиналари йиғилади

13:31 14 Июль 2025 Жамият
77 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг Фарғона вилояти филиалида янги пахта териш машиналарини йиғишга киришилди. Белгиланган режа асосида Хитойдан 300 та ана шундай машина қисмлари олиб келинади. Маҳаллий шароитда бугунги кунга қадар уларнинг 100 га яқини тўлиқ йиғилиб, тайёр ҳолга келтирилди.

Замонавий техникалар пахтани тоза, сифатли ва зарар етказмасдан териб олади, ёнилғи сарфи анча тежамкор ва бошқа фойдали хусусиятлари “яшил” технологиялар тамойилига мос келади.

— Малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида махсус ўқув машғулотлари ҳам йўлга қўйилди, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов. — Айни жараёнда иштирокчиларнинг мазкур техникадан фойдаланиш бўйича назарий ҳамда амалий билимлари оширилмоқда. Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган мутахассислар эса ушбу пахта териш машиналарини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?