Фарғонада яшил жамоат парклари ташкил этилиши режалаштирилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Мустақиллик байрами арафасида Ёзёвон туманидаги “Хонобод” МФЙ ҳудудида ҳашар йўли билан бунёд этилган “Яшил жамоат парки” тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Истиқболли режага кўра, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан мазкур ташаббус вилоят бўйлаб оммалаштирилиши кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда Ёзёвон туманида туман ҳокимлари иштирокида юзма-юз мулоқот ташкил этилди.
— Дарҳақиқат, “Инсон қадри улуғ” тамойили асосида ҳудудларда мана шу каби файзли масканлар барпо этиш айни муддаодир, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов. — Шунинг учун “Ёзёвон тажрибаси”ни вилоят миқёсида оммалаштириш мақсад қилинган.
Таъкидлаш ўринлики, ташаббус доирасида туманнинг 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалласи ҳудудида ҳомийлик маблағлари жалб этилган ҳолда қисқа муддатда ҳашар йўли билан атиги 70 сотих қаровсиз майдон обод қилинди. Мўъжаз мажмуада фаввора, амфитеатр, спорт майдончаси қуриб битказилди.
Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари жамланган Вооk-cafe фаолияти йўлга қўйилиб, китобхонлик маданияти юксалиши учун қулай шароит яратилди. Ноёб дарахтлар ниҳоллари, анвойи гуллардан иборат яшил майдон – жонли табиат хиёбони барпо этилди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг