Фарғонада қарийб 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди
Фарғонада катта миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди.
«Турват» саноат тармоғидан табиий газ билан таъминланувчи «Н. И. Б.» МЧЖга қарашли мазкур АГТКШда газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ўлчов тизимидаги қурилмаларга ташқи таъсир ўтказилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 2 миллиард 901 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Мазкур иш бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Бундан ташқари, Ўзенергоинспекция Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Касби тумани «Комилон» МФЙда жойлашган «М. С. С.» ЙТТга қарашли савдо дўкони ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 181,7 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг