Фарғонада Ўзбекистон касаба уюшмаларининг фаол аъзоларига эсдалик нишонлари топширилди

12:13 07 Ноябрь 2025 Жамият
191 0

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдуғаффор Салиҳов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, соҳа ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни байрам билан қутлаб, соҳа вакилларининг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

Шундан сўнг касаба уюшмаси аъзоси бўлган, соҳанинг тарихини яхши билган ва меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришаётган ишчи-хизматчилар муносиб тақдирланди. Ўз навбатида, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этаётган фарғоналик 94 нафар касаба уюшма фаолларига эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.

— Бир гуруҳ ҳамкасблар қаторида “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландим, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши бош юрист-консульти Мансурбек Усмонов. — Бундай эътибор ва рағбатдан беҳад миннатдорман. Бу келгуси ишларимизда катта мотивация беради, ишонч ва масъулият туйғусини янада оширишга хизмат қилади.  

Ботир МАДИЁРОВ

(«Халқ сўзи»).                                                  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?