Фарғонада ўқувчиларга Президент совғаси тарқатилмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан янги ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 75 минг 501 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.
Айтиш жоиз, бу йил вилоятдаги 4 та шаҳар – Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасойда 1-синфга қабул қилиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши белгиланган. Шу йилнинг 12 август ҳолатига 1-синфга қабул учун қарийб 11 минг ҳужжатлар онлайн, 55,4 мингтаси анъанавий усулда қабул қилиб олинди. Ҳозирда қабул жараёни давом этмоқда.

— Айни пайтда 1-синф ўқувчиларига Президент совғаси тўлиқ етиб келган ва ҳудудлар кесимида тарқатиляпти, — дейди Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Абдужаббор Ғаниев. — Шунингдек, ота-оналар ва ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳар-туманларда мактаб ярмаркалари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг