Фарғонада «Nexia-3»ни юк поезди уриб кетди
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида темирйўлни кесиб ўтаётган «Nexia-3» ни юк поезди уриб юборди. Ҳодиса юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 22:30 ларда Охунбобоев ва Марғилон бекатлари оралиғида «Nexia-3» русумли автомобиль ҳаракатланиб келаётган поезд тагида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни «илон изи» усулида айланиб ўтишга уринган.
Ҳодиса оқибатида 38 ёшли ҳайдовчи А.Й. бош ва қўл қисмидан енгил жароҳат олган ва Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам марказига юборилган. Автомобиль техник шикастланган.
Ҳодиса содир бўлган жойга транспортда хавфсизликни таъминлаш хизмати ходимлари ва темир йўл мутахассислари дарҳол етиб борган ва воқеа тафсилотларини кўздан кечирган.
Айни пайтда Фарғона вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ТБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг