Фарғонада муқаддам судланган шахс психотроп моддалар савдоси вақтида қўлга олинди

16:53 10 Февраль 2026 Жамият
249 0

Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида муқаддам судланган фуқаро С.И. 40 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Ж.Ш.га 24 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан жами 50 дона «Регапен» ва 16 дона «Карбамезапин» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?